Рецепт [лот. recipio – қабул килаяпман, оляпман] – шифокорнинг дорихонага маълум шаклдаги ёзма мурожаати, унда дорини тайёрлаш ва бериш, шунингдек, ундан қандай фойдаланиш ҳақидаги кўрсатмалар бўлади. Рецепт сиёҳ билан ёзилиши шарт. Унда беморнинг исм-шарифи, ёши кўрсатилиб, ташкилот ва шифокорнинг муҳри бўлиши лозим. Рецепт юридик ҳужжат бўлиб, дориларнинг тўғри тайёрланганлиги, муддати ва бошқа(лар)ни текшириш имконини беради.
[addtoany]