Риккетсийлар

Риккетсийлар [Rickettsiaceae] – бактриялар оиласи. Қояли тоғлар доғли иситма касаллиги кўзғатувчисини илк бор аниқлаган америкалик микробиолог X. Т. Риккетс номи билан аталган. Одатда, шарсимон ёки таёкчасмон шаклда, ўлчами 0,2-0,б мкм, ҳаракатсиз, грамманфий; 2 марта бўлиниш орқали кўпаяди; спора ҳосил қилмайди. Бўғимоёқлилар ва иссиқ кончилар, жумладан, одам организми ҳужайралари ичида паразитлик қилади. Шим. Осиёда одам ва ҳайвонларда тошмали терлама, қояли тоғлар доғли иситмаси, кана риккетсизи, Ку иситмаси ва бошқа(лар) касалликларни кўзғатади.

[addtoany]