Ринофима [юн. rhinos – бурун ва phyma – ўсимта, шиш] – бурун терисида ўсимта пайдо бўлиши. Кўпроқ бурун учи ва канотларида юзага келади. Асосан, 40-50 ёшдаги эркакларда учрайди. Ринофимага алкоголизм, сурункали меъда-ичак касалликлари ва ташқи муҳитнинг зарарли омиллари — чанг, тез-тез совқотиш ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Касалликда бурун учида тук қизил ёки кўкимтир-қизғиш, ғадир-будур думалоқ ўсма ҳосил бўлади. Беморни операция қилиб даволанади.
[addtoany]