Рудиментлар

Рудиментлар [лот. rudimentum – муртак, негиз], рудимент аъзолар – филогенез жараёнида организмда ўз аҳамиятини йўқотган, аждодлар ва яқин турлардагига нисбатан соддалашган, кам ривожланган аъзолар. Рудиментлар эмбрионал ривожланиш даврида шакллана бошлаб, тўла-тўкис ривожланмайди. Рудиментларга қуларнинг кичик болдир сулги, қорда ва тупроқ ичида яшовчи ҳайвонлар (протей, кўрсичқон) нинг кўзлари, китсимонларнинг жун қоплами ва чаноқ суяклари қолдиқлари, одамнинг дум умуртқалари, танадаги жунлари, қулоқ мушаклари, апендикс ўсимтаси ва бошқа(лар) мисол бўла олади.