Сезги аъзолари – организмга таъсир қилаётган ташқи таъсиротларни қабул қилиш ва идрок этишни таъминлайдиган ихтисослашган периферик тузилмалар. Улар организм ташқи ва ички муҳитдан оладиган турли кўзғалиларни қабул қилиб, бу ҳақдаги ахборотни марказий нерв тизимига узатади. Сезги аъзолари организмнинг атроф муҳитга янада мослашишига имкон беради. Ўта ихтисослашган қўзғалувчанлик туфайли сезги аъзолари фақат маълум турдаги таъсиротнинг идрок этилишини таъминлайди. Одамда кўриш аъзолари, эшитиш аъзолари, ҳид билиш аъзолари, маза билиш, туйғу аъзолари фарқ қилинади. Сезги аъзолари таркибига рецепторлар таъсирланганда қўзғалиши қобилиятли сезгир нерв толаларининг учи ҳисобланган специфик нерв тузилмалари киради. Ҳар қандай сезги аъзоси фақат анализаторининг периферик бўлими ҳисобланади (яна к. Сезги).
[addtoany]