Сил диспансери – даволаш-профилактика ёрдами кўрсатадиган махсус тиббий муассаса. Ўз соҳасига оид беморлар сонини аниқлаш, ҳисобга олиш, даволаш, уларни кузатиб бориш, уй ва иш шароитларини ўрганиш, шунингдек, шу касалликка қарши кураш, олдини олиш чоралари билан боғлик санитария-маориф масалаларини ишлаб чиқиш, тарғиб этиш сил диспансерининг асосий вазифасидир. Ўзбекистонда биринчи сил диспансери 1922 й. Тошкентда ташкил этилган. Кейинчалик барча вилоятлар, шаҳар ва туманларда ҳам сил диспансери фаолият кўрсата бошлади. Ушбу тиббий муассалар ўз ҳудудидаги эпидемиологик ҳолатни мунтазам назорат қилиб боради, сил аниқланган тақдирда, дарҳол беморга хос ва мос даволаш йўл-йўриқларини амалга оширади, дори-дармонлар билан таъминлайди, зарур бўлган ҳолларда беморни касалхонага; санаторийга жойлаштиради. Сил диспансери ходимлари санитария-эпидемиология станцияси (СЭС), туғруқхоналар ва бошқа(лар) тиббий муассаса ходимлари билан ҳамкорликда вакцинация, ревакцинация, БЦЖ, шунингдек, аҳолини флюрографик текширувдан ўтказиш ишларини ҳам амалга оширади.
[addtoany]