Симмондс-шиен синдроми

Симмондс-шиен синдроми, гипоталамус – гипофиз кахексияси, гипопитуитаризм – аденогипофиз ва оралиқ миядаги деструктив ўзгаришлар натижасида ҳамма троп гармонлар секрецияси камайиб кетиши ёки йўқ бўлиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик. Унга ўсмалар, калла суяги шикастланиши натижасида аденогипофизга қон қўйилиши, тутиш вақтида кўп қон кетиши оқибатида гипофиз некрози сабаб бўлади. Қалқонсимон без, жинсий безлар, буйрак усти бези фаолиятининг кескин пасайиши белгилари ва кахексия рўй беради.

[addtoany]