Симптом

Симптом [юн. symptome – белги, аломат] – бирор касаллик ёки патологик ҳолатнинг белгиси. Тиббиётда носпецифик (умумий] – келиб чиқиши турлича бўлган касалликларда учрайдиган симптом (масалан, дармонсизлик, тана ҳароратиниг кўтарилиши) ва патологик маълум бир касалликка хос симптом (яъни меъда яраси ёрилиб кетганда кўкрак остида пичоқ санчгандек оғриқ туриши), субъектив (бемордан сўраб олинган) ва объектив (беморни турли йўллар билан текшириб билинган) С. лар фарқланади. Касаллик бошланишидан дарак берадиган дастлабки (масасалан: зотилжамда кўкрак кафесида оғриқ сезилиши) ҳамда кейинги С. (холецититда қорин пардасининг яллиғланиши) ҳам бўлади. Ҳар қандай касаллик С. лар йиғиндиси [синдром]га қараб аниқланади.

Загрузка...