Сийдик чиқариш канали, уретродам, умуртқали ҳайвонлар ва баъзи умуртқсизларда қовуқдан ташқарига сийдик чиқадиган йўлнинг учки қисми. Най шаклида, девори ички (шиллиқ) парда, мушакли ва бириктирувчи тўқимали каватлардан иборат. Аёллар сийдик чиқариш канали (ўз. 4-5 см) қовуқ тубидаги тешикдан бошланиб, ташқи тешиги қин даҳлизига клтордан бироз пастрокда очилади. Эркаклар сийдик чиқариш канали (ўз. 20 см гача) қовуқдан ички тешик билан бошланади, простата безининг ичидан ўтиб, сийдик-таносил диафрагмасини тешиб чиқади ва эркаклик олати ғовак танасининг ичида йўналиб, одат бошчасида очилади. Сийдик чиқариш каналининг қовуқдан бошланадиган қисми мушакли ҳалқа билан ўралган.
[addtoany]