Сийдик-таносил тизими – ривожланиши, жойлашиши ва фаолияти жиҳатидан бир-бири билан боғлик бўлган сийдик ҳосил қилиш, сийдик чиқариш ва жинсий аъзолар мажмуи. Эркакларда сийдик йўли ва жинсий йўллар сийдик чиқариш каналига туташади, аёлларда эса умумий бўшликка – қин даҳлизига очилади. Ҳоз. замон анатомиясида сийдик-таносил тизими 2 та аъзолар тизимига ажратилади, булардан бири, сийдик ажратиш тизими – сийдик ҳосил бўлишини ва унинг организмдан ташқарига чиқарилишини таъминлайди. Иккинчи тизим ташқи ва ички жинсий аъзолардан иборат бўлиб, кўпайиш фаолиятини амалга оширади.
[addtoany]