Сийдик тутилиши, ишурия – сийдик-таносил тизими аъзоларининг турли касалликларида кузатилади, бунда ўсма, простата бези аденомаси, шу безнинг яллиғланиши (паренхиматоз простатит), сийдик тоши касаллиги ва бошқа(лар) сабабли сийдик чиқариш каналининг тешиги бекилиб қолади. Бундан ташқари, марказий нерв тизими касалликлари, шунингдек, тўғри ичак ва бут соҳасидаги яллиғланиш жараёнлари, чаноқ сулги шикастланиши натижасида сийдик чиқарув каналининг зарарланиши ҳам сийдик тутилишига сабаб бўлади. Сийдик тутилишида беморнинг тез-тез сийгиси кистайди, бироқ сил олмайди, қовуқнинг тўлиб кетганлиги сезилиб туради, чов ва бут соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Бемор оғриқни камайтириш учун қулай ҳолат қидиради: эгилади-букилади, юза нафас олади, совуқ тер босади, қақшаб титрайди. Сийдик тутилишида тез ёрдам кўрсатиш лозим. Бунда махсус асбоб – катетер ёрдамида зудлик билан қовуқдан сийдик чиқарилади; баъзан тез операция қилинади, сийдик тутилиши ўтиб кетганидан сўнг унинг сабабларини аниқлаш ва асосий касалликни даволатиш учун врач-рологга мурожаат қилиш зарур.
[addtoany]