Сколиоз

Сколиоз [юн. skolios – қийшиқ, эгри] – умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайши. Рахит, қадди-қоматнинг норасо бўлиши, умуртқа поғонасининг шикастланиши, нерв тизимининг баъзи касалликлари сабаб бўлади. Сколиоз кўкрак қафаси шаклининг ўзгариши букриликка олиб келади. Келиб чиқишига кўра, туғма ва орттирилган сколиоз фарқ қилинади (яна қ. Умуртқа поғонасининг қийшайиши).

[addtoany]