Соч оқариши

Соч оқариши – соч рангининг ўзгариши; соч илдизи пигментининг камайиши ёки йўқолишидан келиб чиқади. Асосан, киши қаригада кузатилади; 35-40 ёшларда битта-иккита соч оқара бошлайди, баъзан соч вақтидан илгари оқариши ҳам мумкин. Дастлаб чаккадаги, кейинроқ бориб бутун бошдаги соч оқаради; қош ва киприклар кечроқ оқаради. Қариганда соч оқариши меъёрий физиологик ҳолатдир. Ёшликда соч оқаришига нерв ва эндокрин тизим фаолиятининг бузилиши, камқонлик, витаминлар етишмаслиги, асабий ҳолат, ўта толиқиш ва бошқа(лар) сабаб бўлади.

Вақтидан илгари соч оқариши ирсий бўлиб, насдан-наслга ўтиши ҳам мумкин. Оқарган соч дастлабки жилосини йўқотади; уни сержило қилиш мақсадида хина, басма (қора хина) каби ўсимлик бўёқлари ёки кимёвий бўёқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Соч бўягичларига ружу қилавериш ярамайди; буйрак касалликлари, ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида соч бўягичлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Соч бўяшдан олдин шифокор билан маслаҳатлшиб олган маъқул.

[addtoany]