Соч

Соч [мўй, тук, жун] – одамнинг бош терисидан ўсадиган ипсимон шох унум. Соч майин, дағал, жингалак бўлади. Унинг тери устидаги қисми тола, тери остидаги қисми эса илдиз дейилади. Соч илдизи соч халтачасида жойлашган. Халтачага атрофидаги ёғ безларининг йўли очилади. Халтачанинг ички қинида соч пиёчаси ва сўрғичи жойлашган. Соч сўрғичида қон томирлар ва нервлар бўлади. Соч, асосан, азот ва олтингугуртга бой оқсилли шох модда – кертиндан ташкил топган. Соч ранги қора, малла, оқиш бўлади, бу, асосан, сондаги пигментлар миқдорига боғлик. Ёш ўтган сайин сондаги пигментлар камайиб, у оқара бошлайди (қ. Соч оқариши). Сочда пигмент мутлақо бўлмаса, у туғма оқ бўлади (қ. Альбинизм). Соч, асосан, пиёзчадан ўсади. Сочнинг ўсиши организмнинг умумий аҳволига, нерв ва эндокрин тизим ҳолатига, моддалар алмашинуви, овқатланиш тарзи, шунингдек, уни парвариш қилишга боғлиқ. Соғлом соч пишиқ ва эластик, жилоли бўлиб йилтираб туради. Юқори ҳарорат ва ишқолар (нашатир спирти, сода, кир совун ва бошқа(лар)) таъсирида соч ҳолати ўзгаради, у тўкилувчан ва мўрт бўлиб қолади. Нерв ва эндокрин тизим фаолиятининг ўзгариши ва бошқа(лар) омиллар таъсирида ёғ безлари кўплаб ёғ ишлаб чиқаради, натижада соч ҳаддан зиёд ёғли бўлиб кетади. Турли касалликлар ёки С. ни нотўғри парвариш қилиш (бошни бот-бот, айниқса, қаттиқ сув ва ишқорли совун билан ювиш, С. ни тез-тез жингалак қилиш) унинг ўсишига зарарли таъсир этади; у жуда қуруқ, хира бўлиб қолади ва тўкилиб кетади.

Соч касалликлари. Ёғ безлари фаолиятининг бузилиши С. нинг ўзгаришига сабаб бўлади. Натижада бош терисида майда кепака ўхшаш тангача – қазғоқ пайдо бўлади, бу, кўпинча, себорея касаллигида кузатилади. Соч тўкилиб, ўрнидан янгиси чиқиб туришининг бузилиш сабаблари ҳар хил; баъзан С. бутунлай тўкилиб, кал бўлиб қолиши ёки, аксинча, С. зўр бериб ўсиши мумкин. Бош кийимнинг оғир ёки тор бўлиши, узоқ вақт парик кийиб юриш, шунингдек, офтобда бошяланг юриш ва бошқалар С. тўкилишига сабаб бўлади. Қиш кунлари бошяланг юриш ярамайди, акс ҳолда, юза томирлар қисилиб С. озиқланиши бузилади. Соч структураси ва кўринишининг ўзгариши терининг замбуруғ касалликларида (микроспория, трихофития) хам кузатилади. Сочда касаллик пайдо бўлса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Соч парвариши. Сонларни мустаҳкамлаш учун организмнинг умумий аҳволини яхшилаш, очиқ ҳавода кўпроқ юриш, физкультура, спорт билан шуғулланиш, овқатланиш, ухлаш тартибига риоя қилиш керак.

Сочни ювиш. Ёғли С. ни ҳар ҳафтада, қуруқ ва нормал С. ни ҳар 10-14 кунда юмшоқ сув билан ювиш лозим. Агар юмшоқ сув бўлмаса, водопровод сувини қайнатиб тиндириб қўйиш керак; бунда тузлар идиш тагига чўкади, кейин сувни бошқа идишга куйиб олиб ишлатилади. Сувни юмшатиш учун бир литрига бир чой қошиқ ичимлик содаси, бура ёки ярим чой қошиқ новшадил спирти қўшиш мумкин. Бошга совун тегизиш ярамайди, акс ҳолда, С. мўрт бўлиб қолади, совунни қўлда кўпиртириб суртган маъқул. Сочга кирсовун ишлатиш мумкин эмас. Соч ранги, жилоси бирдай туриши учун бошни ювиб бўлгандан сўнг, бир литр сувга бир ош қошиқ мойчечак (ромашка) қўшиб чайиш керак. Бошни иссиқ сув билан ювиш лозим (сув ҳарорати 50-55° дан ошмаслиги керак). Соч қуруқ бўлса, ёғли совунлардан фойдаланган маъқул. Бошга қатиқ ёки тухум сариғини суртиб рўмол танғиб қўйиш, 5-10 мин. дан кейин ювиб ташлаш яхши наф беради. Қуруқ С. ни ёғлироқ қилиш мақсадида С. га бирор иситилган ўсимлик мойи (масалан, канакунжут мойи) суртиш, маълум вақт ўтгандан кейин бошни ювиб, лимон шарбати ёки бир литр сувга бир ош қошиқ сирка қўшиб чайилади. Ёғли С. ни ҳар қандай атир совун, шампунь ёки суюқ совун билан ювса бўлади. Киши кексайганда сони мўрт ва тўклувчан бўлиб қолади; бундай ҳолларда бош ювишдан олдин унга тухум сариғи ва ўсимлик мойи суртиш, бошни рўмол билан танғиб, ярим соатдан кейин совунлаб ювиш лозим. Оқарган С. ни синкали сувда чайилса, у жилоланиб туради. Сочни тўғри тарашга одатланиш керак; калта С. тагидан, узун С. эса учидан таралади. Тўклувчан С. ни тарашда кенг тишли тароқ ёки соч чўткаси ишлатилади, лекин ҳадеб чўтка билан тараш ярамайди, у терини зарарлаши мумкин. Бошни енгил массаж қилиб туриш яхши наф баради. Ҳар бир кишининг алоҳида тароғи бўлиши керак.

Загрузка...