Соч тўкилиши – сочнинг бутунлай ёки қисман тўкилиши. Қариликда соч тўкилиши ёш улғайиши билан терида юз берадиган ўзгаришларга, шунингдек, соч оқариши каби нормал физиологик ҳолатга ёки организмнинг умумий қаришига боғлик. Вақтдан илгари соч тўкилиши турли ёшда кузатилади, кўпинча, бирор бетоблик аломати бўлиши мумкин. Баъзан соқол-мўйлов, қош ва киприклар, шунингдек, қўлтиқ ости ва қов соҳасидаги жунлар ҳам тўкилади. Соч тўкилишига, кўпинча, себорея сабаб бўлади. Болаларда соч тўкилиши оғир юқумли касалликлар (грипп, безгак, дизентерия ва бошқа(лар)), шунингдек, организмда витаминлар (хусусан, A, С, В, В6) етишмаслиги, жигар, меъда-ичак, нерв тизими, қалқонсимон без ва жинсий безларнинг сурункали касалликлари оқибатида рўй беради.
Симптоматик соч тўкилиши айрим юқумли касалликлар, масалан, захмда кузатилади, бунда соч танга-танга бўлиб тушиб кетади; бемор тузалганидан кейин тўкилиб кетган соч ўрнига яна соч чиқади. Ўта толиқиш, уйқусизлик оқибатида ҳам соч тўкилиши мумкин. Кўпинча, аёлларда соч тўкилишига сочин ҳар хил турмаклаш, перманент, яъни узоқ сақланадиган жингалак қилиш сабаб бўлади. Вақтдан илгари соч тўкилиши ўрта яшар эркакларда учрайди. Бунда икки чакка ва тепадаги соч тўкила бошлаб, бир неча йиллардан сўнг бутунлай қолмайди ёки бошнинг чакка қисмида қолади, яъни «тепакал» пайдо бўлади. Одатда, «тепакал» туғишган ака-укаларда учрайди ва насл сўради (тепакаллик тери тузилишининг ирсий хусусиятларига ҳам боғлик). У уя бўлиб С. т. нерв тизими ва ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, шунингдек, организмнинг заҳарланиши (чириган тишлар, тонзиллит, гайморит ва бошқа(лар) сурункали ўчоқли инфекциялар) сабаб бўлади. Соч тўкилиши гўё тўсатдан рўй берганга ўхшайди, дастлаб 1-2 жойдан 20 тийинлик тангадек катталикдаги жойда соч тўкилиб, улар кенгайиб боради ва бир-бирига қўшилиб, хийлагина жойни эгаллаб олади, бунда соч бутунлай тушиб кетади. Соч тўкилган ердаги тери силлиқ, ялтироқ, яллиғланмаган бўлади. Сочнинг бу хилда тўкилиши, одатда, сурункали кечиб, унга даво қилиш анча мушкул бўлади, ҳатто даволангандан кейин ҳам С. т. такрорланиши мумкин. Баъзан соч пиёзча қисмининг тўла ривожланмаганлиги туғма С. т. га сабаб бўлади. Айрим дориларни сурунксига ичиб юриш ёки сочин нотўғри парвариш қилиш оқибатида ҳам С. т. мумкин.
Даво С. т. нинг хили ва сабабига қараб олиб борилади. Кўп С. т. нинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга учрашиш лозим. Соч тўкилишига сабаб бўлган омиллар бартараф этилгандан кейин туйилган соч ўрнига янгиси чиқа бошлайди. Соч тўкилишининг олдини олиш лозим. Спиртли ичимликлар ва чекишга ружу килмаслик тавсия этилади.
[addtoany]