Сперматозоид

Сперматозоид [сперма ва юн. zoon – тирик организм ва eidos – кўриниш] – одам, ҳайвон ва кўпчилик ўсимликларнинг эркаклик жинсий ҳужайраси. Одам ва ҳайвонларда уруғдонда пушт ҳужайраси (сперматогонилар)ргм ҳосил бўлади. Сперматозоиднинг бошчаси, бўйин, танаси ва думи бўлади. Одам ва кўпгина умуртқасиз ҳамда умуртқали ҳайвонлар сперматозоиди хивчинли ёки думли бўлиб, улар ёрдамида ҳаракат қилади. Баъзи чувалчанглар, мингоёқлар, қисқичбакасимонлар ва каналар С. и думсиз ва турли шаклда, амёбасимон ҳаракатланади. Сперматозоид узунлиги бир неча ўн мкм дан юзлаб мкм гача, ҳашаротларда бир неча мм.

Гистокимёвий усуллар ёрдамида С. танасида оксидланиш-кайтарилиш ферментлари, гликоген, фосфолипидлар ва АТФ борлиги аниқланган. Бу ҳол С. танаси энергия манбаи эканлигидан далолат беради. Муҳит ҳарорати, осмотик босими, кислоталилигининг ўзгариб туриши С. фаолиятининг бузилиши ва тезда ҳалок бўлишига олиб келади. Сперматозоид миқдорининг камайиши (олигозооспермия), кўпинча, бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.