Стаз

Стаз [юн. stasis – димланиб қолиш, ҳаракатсизлик] – найсимон аъзолар (кагшллярлар, веналар, лимфа Томирлар ва бошқа(лар))да улардан ўтадиган физиологик суюқлик, масалан, қон (гемостаз), лимфа (лимфостаз) ва бошқа(лар)нинг димланиб, тўхтаб қолиши. Кимёвий ва физик омиллар, бактерилар заҳари таъсирида, Томирлар иннервацисининг бузилиши ва бошқа(лар) оқибатида рўй беради. Тиббиёт амалиётида «С.» атамаси кўпроқ кпиллярлар ёки Венада қон тўхтаб колишини ифодалайди.

[addtoany]