Сунъий қон айланиш аппарати

Сунъий қон айланиш аппарати, сунъий юрак-ўпка аппарати – бемор организмида ёки донорнинг ажратиб олинган аъзосида қон бир текис айланишини ва бир меъёрда моддалар алмашинувини таъминлайдиган аппарат. Юрак ва ўпка вазифасини вақтинчалик ўташга мўлжалланган. Биринчи сунъий қон айланиш аппарати – автожектор 1925 й. да рус физиолог С. С. Брюхоненко томонидан яратилган. Кейинчалик шу аппарат ёрдамида ҳайвонларда кўпгина юрак операциялари ўтказилди. Сунъий қон айланиш аппарати ўзаро боғлик бўлган тизим ва блоклар коплексидан: «Сунъий юрак» – насос, юриткич, узаткичдан иборат бўлиб, қонни ҳаётий таъминлай оладиган ҳажмий тезликда оқадиган қилиб ҳайдайди; оксигенатор деб аталадиган «Сунъий ўпка» – газ апмашиниш қурилмаси бўлиб, қонни кислород билан тўйинтириш, карбонат ангидрид газини чиқариб юбориш ва кислота-ишқор мувозанатини нормал сақлаб туриш учун хизмат қилади.

Ҳоз. жаҳонда 100 дан ортиқ тилдаги турли мақсадларда ишлатиладиган сунъий қон айланиш аппаратилари яратилган. Хавфли ўсмалар, яллиғланиш жараёнлари ва деструктив шикастларни кимёвий моддалар билан даволашда, юрак-ўпка фаолияти бузилганда ёрдамчи сунъий қон айлантиришда, клиник ўлим ҳолатидаги беморни тирилтришда, кўчириб ўтказишга мўлжалланган аъзоларни тирик сақлаб туришда ишлатиладиган сунъий қон айланиш аппарати бор.

[addtoany]