Сут безлари – урғочи сут эмизувчилар, жумладан, Одамда лактация даврида сут ишлаб чиқарадиган безлар. Эркак ҳайвонларнинг сут безлари ҳаёти давомида рудимент ҳолатда бўлади. Сут безлари эмбириогенезнинг илк даврида жуфт эпителий йўғонлашуви шаклида муртакнинг қорин томонидан «сут чизиғи» бўйлаб шакллана бошлайди. Кейинчалик сут чизиғи алоҳида тугучаларга бўлиниб, улардан сут безлари ҳосил бўлади. Ҳайвонларда С. б. клоакалиларда жуда содда тузилган; сўрғичлари бўлмайди; С. б. йўли қорин томонга очилади; боласи она ҳайвоннинг юнгига оқиб чиққан судни ялайди. Халталилар (тирик тутувчи сут эмизувчилар инфрасинфи) С. б. нинг сўрғичлари халтасига очилади. Кисимонларнинг С. б. мушакли махсус чўнтада жойлашган; мушаклар қискарганида катта босим остида сут отилиб чиқади. Сут безлари сони (2 тадан 20 тагача) ва жойлашиши ҳар хил. Кўп болалайдиган ҳайвонлар (тўнғизлар)да С. б. қориндан кўкракгача 2 қатор бўлиб жойлашган. Филлар ва приматларда кўкрак қисмида, туёқли ҳайвонларда қориннинг кейинги қисмида бўлади. Янги туғилган ҳайвон С. б. яхши ривожланмаган. Ҳайвон вояга етиш, бўғозлик ва лактация (эмизиш) даврида нерв ва ички секреция безлари таъсирида тез ривожланади.
Одамда С. б. катта кўкрак мушаклари устида, яъни 3- ва 6-қовурғалар оралиғи соҳасида жойлашган. Қизлар балоғатга етганида шакллана бошлаб, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида тўлиқ ривожланади. Ўртача оғирлиги қизларда 150-200 г, эмизикли аёлларда 30400 г. Сут безлари ўртасида атрофи ҳалқасимон доғли сўрғичи бўлади. Сўрғич учига 10-15 та сут чиқариш йўли тешиклари очилади. Сут безлари 15-20 та безли бўлакчалардан иборат; бўлакчалар шакли, ҳажми секреция фазасига қараб ўзгариб туради. Сут ички секреция безлари (гипофиз, қалқонсимон без ва бошқа(лар))да ишлаб чиқариладиган гормонлар таъсирида ҳосил бўлади. Сут безлари безли тўқима ва ёғ клетчаткасидан ташкил топган. Лактация даври тугагандан сўнг ёғ клетчаткаси кўпаяди. Сут безлари касалликлари: мастит, мастпатия, генекомастия ва бошқа(лар)
[addtoany]