- /
- /
- /
Сувчечак
Сувчечак – ўткир юқумли касаллик; ҳарорат кўтарилиши, тери ҳамда шиллиқ каватларга серозли пуфакчалар тошиши билан кечади. Филтрланувчи вируслар кўзғатади. Кўпинча, 10 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Вируслар бемор йўталганда, гапирганда, акса урганда ҳаво орқали соғ одамга ўтади. Сувчечак билан оғриган бола такрор оғримаслиги мумкин. Инкубацион даври 10-21 кун (кўпинча 14 кун). Дастлаб боланинг дармони қурийди, ҳарорати 39-39,5° гача кўтарилади, юзига, танасининг турли қисмларига тошма тошиб, кейинчалик пуфакчаларга айланади. Пуфакчалар тиниқ суюқликка тўла бўлиб, атрофи қизариб туради. Улар аксари бошнинг сочли қисми, юз, бадан ва оёқ-қўлга тарқалади. Кейинчалик пуфакчалар ёрилиб ўрнида пўст ҳосил бўлади, 1-3 ҳафтадан кейин дўстлар тушиб кетади, ўрнида чандиқ қолмайди.
Сувчечак тошмаси баданнинг ҳамма қисмига бир вақтда эмас, балки 1-2 кун оралатиб тошади. Баъзан улар оғиз, томоқ, бурун-ҳалқум шиллиқ пардасига ҳам тошиши мумкин. Ҳар гал тошма тошиши олдидан бемор иситмалайди, тошмлар қуриб битган, ҳарорат меъёрлашади.
Сувчечак асоратлари кам кузатилади. Сувчечак томалари кўз мугуз пардасида бўлса, кератит, томонда бўлса, ларингит, заифроқ болаларда – асбцесс, зотилжам, лимфаденит, отит, сарамас, флегмона пайдо бўлиши мумкин.
Бемор, кўпинча, уйда шифокор назоратида даволанади. Бола қашиниб, терисини тирнаб юбормаслиги учун тирноғини олиб туриш, қўлини доим тозалаб ювиб қўйиш зарур. Тошмларга калий перманганат эритмаси ёки бриллиант кўки суртилган; оғзини дезинфекцияловчи эритмалар билан чайиб туриш тавсия этилади. Сувчечак жуда юқумли, шунинг учун бемор болани алоҳидалаб қўйиш лозим.