Терлаш

Терлаш, тер чиқиши – организмни совитадиган физиологик механизмларнинг бири. Терлашда сув-туз баланси сақланади (қ. Моддалар алмашинуви) ва тери юзасидан тер ажралади. Терлаш узлуксиз, асосан, рефлектор тарзда бўлади. Терлаш рефлекси рецепторлари тери, шиллиқ падалар ва мушакларда, терлаш маркази бош мия, гипоталамус, узунчоқ ва орқа мияда жойлашган. Терморегуляцияда, айниқса, юқори ҳароратда оғир меҳнат қилинганда, терлашнинг аҳамияти катта. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда терлаш организмни иссиқлаб кетишдан сақлайди. Одам тинч туганида ҳарорат нормал бўлганда Т. билинмайди, лекин теридан сувнинг буғланиши ва Т. ҳисобига сезилмайдиган даражада намликнинг йўқолиши кузатилади (организм бир кеча-кундузда ўрта ҳисобда 500 мл га яқин сув йўқотади). Атроф муҳитнинг ҳарорати кўтарилиши билан тер безлари ва бошқа(лар) безлар фаолиятининг кучайиши ҳисобига одам кўп терлайди. Масалан, 50° дан юқори ҳароратда 1 соатда 2 л гала тер ажралади. Юқори ҳарорат шароитида организмдаги сув захирасининг ўрни тўлдирилмаса ҳам сув тер билан ажралаверади. Бу эса организмнинг сувсизлнишига ва кўпчилик физиологик функциялар (нафас олиш, қон айланиши ва бунинг бузилишига олиб келади. Узоқ вақт юқори ҳароратнинг таъсир этиши ва унга ўрганиш Т. ни камайтиради. Шу боис иссиқ мамлакатларда яшовчи кишилар териси юқори ҳароратда ҳам қуруқ бўлади. Терлаш кўп миқдорда иссиқ ва аччиқ овқат истеъмол қилинганда, сув ичилганда, жисмоний зўриққанда, иситма кўтарилганда, ҳаяжоланганда ва бошқа(лар) ҳолатларда кучаяди. Киши ҳажонланганда (масалан, қўрққанда) кафт, оёқ таги терлайди, шунингдек, пешонадан ва тананинг бошқа жойларидан тер чиқади. Баъзи одамлар кўп терлайди. Бундай кишилар, албатта, шифокорга мурожаат этишлари керак. Ҳеч қандай сабабсиз Т. бирор касаллик белгиси бўлиши мумкин.

Загрузка...