Тиш тоши

Тиш тоши – тишлар сиртидаги сарғиш ёки кулранг (кашандаларда жигарранг, ҳатто қорамтир) қатлам. Милк устида ва милк остида, тиш бўйнида ҳосил бўлиб, тиш коронкаси илдизини, айниқса, тиш овқат чайнашда иштирок этмаса (тиш ковак бўлса) ҳамда тиш тўғри парвариш қилинмаса, тишнинг бутун юзасини қоплаб олиши мумкин. Тиш тоши тўсатдан пайдо бўлмайди. Дастлаб тишда оқимтир қарашлар кўзга ташланади, улар кўчган эпителий, овқат қолдиқлари, бактерия ва шиллиқ моддалардан ташкил топади, тошни тўғри тозалаб ювганда ёки қаттиқроқ овқат чайнаганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Тиш тоши тишнинг ички юзасини қоплаб эмаль қисмига сингиб кетади, уни кўчириш анча қийин. Баъзан болалар ва ўсмирлар тиши бўйнида кўкимтир қатлам (ҳошия) пайдо бўлади. У тиш эмалига бирикиб кетганлиги учун кўчириб олиш жуда қийин, бунга асосан тиш эмалига Микроорганизмлар кириши сабаб бўлади. Тишдаги юмшоқ қарашлар ўз вақтида даволанмаса, унга оҳак тузлари ўтириб, тиш тошига айланади. Тиш тоши аста-секин милкни эзиб қўяди; бунда милк қонайди, кчишади, оғиздан қўланса ҳид келади, йиринг ажралиб, милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гингивит)га, шунингдек, пародонтозта сабаб бўлиши мумкин.

Тиш тоши тиш тўқималарига зарарли таъсир этмайди. Уни фақат врач олиб ташлайди (махсус асбоб ёки ултратовуш аппарати ёрдамида).

Тиш тоши пайдо бўлишининг олдини олиш учун овқатни нормал чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сухари, сабзи, олма еб туриш, касал тишларни даволатиш; йўқ тишлар ўрнини тўлдириш (ясама тишлар билан), яллиғланган милкни даволатиш лозим. Овкатдан сўнг оғини чайқаш, вақт-вақти билан стоматолог врач кўригидан ўтиб туриш лозим.

[addtoany]