Тўш [sternum] – одам, қуруқликда яшовчи ҳайвонлар скелетининг бир қисми. Елка камри суяклари учун таянч вазифасини бажаради. Қуруқликда яшовчи ҳайвонларда тўш ковурғалар билан туташиб, кўкрак қафасини ҳосил қилади. Сув ва қуруқликда яшовчиларда ток тоғай суяк ёки суякдан, судралиб юрувчиларда тоғайдан иборат. Қушларда яхлит суякдан иборат бўлиб, тож ўсимтасини, сут эмизувчиларда 3 бўғим – дастак, тана ва ханжарсимон ўсимтани ҳосил қилади.
[addtoany]