Трансмиссия касалликлар

Трансмиссия касалликлар – бемор (ёки бактерия ташувчини ёки касал ҳайводан бўғимоёқлилар, масалан, қон сўрувчилар орқали соғлом кишиларга юқадиган инфекцион касалликлар. Бу гуруҳга мансуб касалликларнинг қўзғатувчилари соғлом одам организмига тери орқали тушади ва, асосан, қонда бўлади. Одатда, терида тошмалар пайдо бўлиши ва майда Томирлар жароҳатланиши билан кечади. Риккесиозлар трансмиссия касалликларнинг катта қисмини ташкил этади. Кўпинча, маълум ҳудудларда қайд қилинади ва ўша жойнинг номи билан аталади. Трансмиссия касалликлар 5 гуруҳга бўлинади: тошмали терлама гуруҳи, кана доғли иситмаси гуруҳи, қизил таначали кана иситмаси, пневмотроп (нафас йўлларини жроҳатлайдиган) риккетсиозлар ва пароксизмал риккетсиозлар. Касаллик, асосан, бит, бурга ёки каналар чакканда юкади. Тошмали терлмада одам, бошқасида каламуш, сичқон ва бошқа(лар) кемирувчи ҳайвонлар, айримларида ёввойи ва уй ҳайвонлари ҳамда қушлар резервуар ҳисобланади.

[addtoany]