Трепанация [юн. trypanon – парма, трепан] – суяк бўшлиғини тешиб очиш операцияси. Дастлаб миядаги ўсма ёки гематомаларни олиб ташлаш мақсадида калла суяклари трепанация қилинган. Ҳоз. тиббиёт амалиётида калла суяклари трепанацияси билан бирга остеомиелитда найсимон суяклар, мастоидитт чакка суягининг сўрғичсимон ўсимтаси трепанация қилинади. Тиш бўшлиғини очиш, кўз оки операцияси, шунингдек, кўмикдан текшириш учун олиш (трепанобиопсия) ҳам трепанация деб юритилади.
[addtoany]