Триптофан, б-(3-индолил)-а-аминопропан кислота, CnH|2N202 – муҳим табиий аминокислоталардан бири. L- ва D-оптик фаол ҳамда DL-рацемик шакллари бор. Гамма-глобулин, фибриноген, казеин ва бошқа(лар) оқсиллар таркибида оз миқдорда L-T. бўлади. L-T. алмаштириб бўлмайдиган аминокислота. Одам овқат билан (катталар бир кеча-кундузда 0,25 г, 7 ёшгача бўлган болалар 1 г га яқин) L-T. олиши керак. Триптофан трикарбон кислоталар циклига киради. Кишида туғма оксидлайдиган триптофан ферменти – триптофан-пирролаза бўлмаса, ақли заифлик кузатилади. Триптофан алмашинувининг бузилиши оғир касалликлар (сил, саратон, диабетга олиб келади. Синтетик триптофан индол, пироузум кислота ва аммиакдан ферментатив синтезлаб олинади.
[addtoany]