Трихиналар

Трихиналар, трихинеллалар [Trichnella] – трихинеллалар оиласига мансуб нматодалар уруғи. Эркагининг ўз. 0,6-1,б мм, урғочиси 1,3-4,4 мм. 2-3 тури бор. Спирал трихиналар кўп учрайди. Вояга етган даврида йиртқич ва ҳаммахўр ҳайвонлар, жумладан, одам ингичка ичаги бўшлиғида яшайди. Оталанган урғочи трихиналар ичак деворига кириб олиб, микроскопик личинкалар тугади. Личинкалар қон орқали барча аъзоларга тарқалади. Капиллярлардан мушакларга ўтиб, бироз ўсгач, спиралланади ва оҳак капсулага ўралади. Капсулада бир неча вақт тирик сақланади. Ҳайвонлар зарарланган гўштни еб, Т. ни юқтиради; ана шундан сўнг Т. ингичка ичакка тушиб вояга етади. Одам яхши пиширилмаган чўчқа ёки бошқа ҳайвон гўштини еб зарарланади. Трихиналар трихинеллёз касаллигини келтириб чиқаради. Сохта трихинелла қушлада паразитлик қилади.

Загрузка...