Трихинеллёз

Трихинеллёз – одам ва ҳайвонларда учрайдиган гижжа касаллиги; юмалоқ чувалчанглар синфига мансуб трихинеллалар кўзғатади. Етук трихинеллалар 1,5-4 мм катталикда бўлиб, одам ёки ҳайвоннинг ичак шиллиқ кавтида паразитлик қилади, урғочиси ингичка ичакда тирик личинкалар тугади ва улар ичак шиллиқ каватидан қон томирларига ўтади, қон айланиш тизими орқали кўндаланг-тарғил мушакларга жойлашади; шу жойда спиралга ўхшаб ўралиб олади, ўсиб, оҳакли капсула ҳосил қилади. Соғлом кишилар касалланган ҳайвон гўштини чала пишириб истеъмол қилганда зарарланади. Одамга трихинеллёз, асосан, чўчқа ёки ов ҳайвонлари (айиқ, морж, бўрсиқ) гўшти орқали юқиши мумкин.

Инкубацион даври 2-3 ҳафта. Касаллик юққанда дастлаб беморнинг ҳарорати кўтарилади, кўзи қизаради, ёруғликдан кўрқади, мушаклари, баъзан қорни оғрийди, ичи кетади ва ҳ. к. Қовоқлар, юз салқийди, баъзан кўз бутунлай юмилиб қолиши мумкин. Шу боис трихинеллёз халқ орасида «юз салқиши» деб юритилади.

Бемор касалхонада даволанади. Трихинеллёзнинг олдини олиш учун чўчқаларни санитария-гигиена қоидалари асосида боқиш, уларнинг ўлимтик кемирувчилар ёйишига зинҳор йўл қўймаслик зарур.

[addtoany]