Тромбоцитлар [юн. thrombos – лахта ва kytos – ҳужайра] – қондаги шаклли элементлардан бири. Тромбоцитлар диаметри 2-5 мкм келадиган таначалар бўлиб, улар қон пластинкалари деб аталади. 1 куб мл қонда 180-320 минг тромбоцитлар бўлади. Улар кўмикда ишланиб чиқади. Қон пластинкалари осонлик билан емирилади ва қоннинг ивишида иштирок этади. Қон Томирлар жроҳатланганда тромбоцитлар худди шу жойга тўпланади ва ўзаро бирикиб, кодни қуюлтирадиган махсус модда ажратади; натижада лахта қон (тромб) ҳосил бўлади ва қон оқиши тўхтайди. Қон кетгандан, операциядан кейин организмнинг ҳимоя реакцияси сифатида қонда Т. сони ортади (тромбоцитоз). Баъзан Т. нинг ортиши юрак бўшлиқларида ва қон томирларда тромб ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин; бундай ҳолат кўпроқ веналарнинг варикоз кенгайиши ёки уларнинг яллиғланишида кузатилади (қ. Тромбофлебит). Тромбоцитлар сони камайиши ҳам мумкин (тромбоцитопения), масалан, айрим дориларга нисбатан сезувчанлик юқори бўлганда, баъзи кимёвий моддалардан заҳарланганда Т. нинг кўплаб емирилиши кузатилади, бунда салга қон оқаверади. Тромбоцитларнинг камайиши физиологик бўлиши ҳам мумкин, масалан, киши ухлаганда, овқатдан кейин, ҳайз кўрганда Т. камаяди.

Тромбоцитлар асосан яллиғланишга энг кўп дучор бўладиган жойларда доимо актив ҳолда туради .эндотелийларда бу ҳолат яққол кузатилади. Антиагрегант дори моддаси аспирин ичганда унинг биринчи ножўя таъсири шунинг учун айнан ошқозонда билинади ва ульцероген таъсир деб аталади. Бу ошқозондаги яллиғланиш жараёни тромбоцитларнинг бир бири билан бирикишига тўсқинлик қилувчи антиагрегант таъсирининг натижасидир