Туш

Туш, туш кўриш – уйқудя содир бўладиган субъектив психик ҳодиса. Физиологик жиҳатдан Т. бош мия катта ярим шарларининг тормозланмаган ҳужайралари фаолияти натижасидир. Чуқур уйқу пайтида бош мия пўстлоқ қисмининг ҳужайралари бутунлай тормозланди ва бунда Т. кўрилмайди. Бош мия пўстлоқ қисмининг айрим бўлаклари тормозланмагада шу жойлар кучсиз таъсиротларга сезгир бўлади. Шунда одам Т. кўради. Тушда уйқудаги киши аниқ ва тасвирли кечинмаларнинг шоҳди бўлади. Туш даги воқеалар бир-бирига боғлик, бироз ноаниқ, ҳаяжонли, афсонавий тус олади. Туш, асосан, тез кечадиган уйқу фазасидан уйғониш вақтида ёки ундан сўнгги бир неча мин. давомида рўй беради, киши уни узоқ вақт ёдда сақлай олмайди. Киши сокин кечадиган уйқу фазасида ҳам Т. кўриши мумкин. Эрталабки уйғониш даврида Т., одатда, узоқ давом этади (чунки бунда «тез кечадиган» уйқу вақти узоқроқ бўлади). Тушнинг хусусияти кишининг нерв тизими тилига, унинг соғлиғига, маълум даврдаги кечинмаларига боғлик.

[addtoany]