Уретрит – сийдик чиқариш канали (уретра) нинг яллиғланиши. Патоген Микроорганизмлар (трихомонадалар, ачитқисимон замбуруғлар, вируслар ва бошқа(лар)), шунингдек, моддалар алмашинувининг бузилиши, аллергия, шикастлнишлар сабаб бўлади.
Клиник кечишига кўра, ўткир ва сурункали, қўзғатувчисининг турига қараб сўзакли, трихомонадали, носпецифик уретритлар фарқ қилинади. Аксари эркакларда учрайди. Сийганда ачишиш, оғриқ пайдо бўлади; уретрадан йирингли чиқинди келади. Уретрит, одатда, жинсий алоқа қилганда гонококкдан зарарланиш натижасида юқади (қ. Сўзак). Уретрага бактериялар (масалан, ичак таёкчаси, стрептококк, пневмококк) тушиши, шахсий гигиена коидаларининг бузилиши ёки ангина, сурункали тонзиллит, оғиз бўшлиғи ва бошқа(лар) аъзолардаги яллиғланишладан қон ва лимфа томирлари орқали уретрага микроб ўтиши ҳам уретритга сабаб бўлади. Уретритга хос белгилар юзага келиши билан дарҳол шифокорга учрашиш лозим, акс ҳолда, яллиғланиш уретранинг орқа қисми ва ковукка тарқалиб мояк ортиғи (қ. Эпидидимит), простата бези (қ. Простатит), уруғ нуфакчаси (қ. Жинсий аъзоларни ҳам яллиғлантиради, пировардида бемор бепушт бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Уретритнинг олдини олиш учун шахсий ва жинсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, организмдаги турли яллиғланишлар ҳамда умумий инфекцион касалликларни ўз вақтида даволатиш муҳим.