Уруғдон

Уруғдон – одам ва ҳайвонлар эркагида уруғ ҳужайралар – сперматозоидлар шаклланадган жинсий безлар. Уруғдон жуфт, баъзан тоқ бўлади. Бўшликичлилар, ғовактанлилар ва бошқа(лар) содда тузилган кўп ҳужайралилар уруғдони жинсий ҳужайралар йиғиндисидан иборат бўлиб, уруғ ҳужайралари тана деворини ёриб (сцифоид медузалар, коралл полиплар) ёки тана бўшлиғидан оғиз тешиги орқали ташқарига чиқарилади. Ясси чувалчанглар уруғдони майда пуфакчалар шаклида. Бўғимоёқлилар уруғдони жуфт бўлиб, шакли ва тузилиши ҳар хил. Бош скелетсизлар У. и 25 жуфтга яқин, алоҳида чиқариш йўли бўлмайди. Кўпчилик умуртқалиларда У. қорин бўшлиғида симметрик жойлашган.

Кўпчилик сут эмизувчиларда (бир тешилилар, ҳашаротхўрлар, чалатишлилар, хартулилар, даманлар, сиреналар, куракоёқлилар, китсимонлардан ташқари) У. мояк халтасида ўрнашган. Баъзи сут эмизувчилар (масалан, кўпчилик кемирувчилар)да У. мояк халтасига фақат урчиш даврида тушади, кейин яна қорин бўшлигига кўтарилади. Одам уруғдони эллипсимон шаклга эга (яна қ. Мояк, Жинсий аъзолар).

[addtoany]