Ваҳима – ҳис-туйғу ва кайфиятнинг бузилиш турларидан бири; ваҳимада одамни асоссиз қўрқув босади, киши нимадандир хавотирлниб, ҳадиксирайди, безовта бўлади, кўнгли ташланиб, ороми йўқолади, руҳан азоб чекади. Унга келажакда фалокат бўлиши муқаррардек, ўзи ёки яқинларининг ҳаёти хавф остида тугандек туюлади. Ваҳима ҳар хил руҳий ҳолатларда турлича намоён бўлади: 1) ёш болаларда воқеаларни тўғри англаш ва тушуниш қобилияти заиф бўлиб, баъзан улар хонада якка қолишдан, тунда юришдан, тушидан қўрқишади; ёш улғайган сари бу аломатлар ўз-ўзидан йўқолиб кетади; 2) киши бирор ножўя хатти-ҳаракат қилса, ўз қилмишидан хавотирланиб, ваҳимага тушади, қмалиш ёки жазоланишдан қўрқади, тўнни бедор ўтказиб, ҳар нарсадан ҳадиксирайди, орми йўқолиб, кўнгли ғаш бўлиб юради, изтироб чекади. Табиий офатлар (сув тошқини, ёнғин, зилзила ва ҳ. к.)да ҳам баъзилар ваҳимага тушиши мумкин, уларни қўрқув босади, ўзи ёки яқинларининг ҳаётини ўйлаб, безовта бўлади, ороми йўқолади. Бундай ваҳима сабаблари бартараф этилгач, улар тузалиб кетади; нерв тизими заиф ёки касалликка мойил одамларда бу ҳолат сурункали руҳий касалликка айланиб кетиши, гипертония ёки айрим ички касалликларга сабаб бўлиши мумкин; 3) баъзи юқумли касалликлар, тўсатдан заҳарланиб, алаҳлашда ёки бирдан бошланган руҳий касалликларда ҳам ваҳима белгилари намоён бўлади – бемор сабабсиз қўрқиб, қаттиқ безовталанади; 4) ёши қайтган (кўпинча 50-60 яшар) кишиларда ваҳима руҳий касалликнинг асосий белгиларидан бўлиб, узоқ давом этади, бемор ғамгин юради, қаттиқ кўркади, безовталанади, ўзини қўйгани жой тополмайди, келажак фожиали, фалокатли, ўзи ёки яқинларига қандайдир хавф туғилаётгандек туюлади. Бундай касаллик ўз-ўзини айблаш васвасаси билан бирга учрайди, эҳтиёт чоралари кўрилмаса, бемор ўзини ҳалок қилиши мумкин. Касаллик авж олганда вегетатив нерв тизими фаолияти бузилиб, организмда ҳар хил биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, қонда адреналин, норадреналин ва қанд кўпаяди, меъда ширасида хлорид кислота камаяди, қон босими ошади, дил ўйнайди. Ваҳима бўлиб қолган киши руҳий касалликлар шифхонасида даволанади.
[addtoany]