Вакциналар

Вакциналар [лот. vaccina – сигирга оид], эмлашда ишлатиладиган моддалар – инфекцион касалликларнинг олдини олиш ёки даволаш мақсадида қўлланиладиган препаратлар. Микроорганизмлар, шунингдек, уларнинг зарарсизлантирилган токсинларидан тайёрланади, организмга юборилганда тегишли юқумли касалликларга нисбатан сунъий орттирилган фаол иммунитет вужудга келади. Тирик, ўлдирилган, кимёвий вакциналар ва анатоксинлар фарқ қилинади. Тирик вакциналар (чечак, полиомиелит, қизамиқ, грипп, тоун, туляремия, силга қарши вакциналар) касаллик қўзғатиш хусусиятини йўқотган, бироқ иммуноген хоссалари эга бўлган, қўзғатувчига қарши ҳимоя антителолар ҳосил қиладиган махсус кучсизлантириган микроорганизмлардан тайёрланади. Бунда Микроорганизмлар сунъий озуқа муҳитида ёки ҳайвон организмида узоқ ундирилади. Тирик вакциналар қўлланилганда иммунитет барқарор бўлиб, узоқ сақланади. Ўлдирилган вакциналар бактерилар ва вирусларга юқори ҳарорат, ультрабинафша нурлар, ультратовуш, формалин, спирт ёки б. моддалар таъсир эттириб тайёрланади (ич терлама, кўкйўтал ва бошқа касалликларга қарши ). Кимёвий вакциналар (ич терлама, тошмали терлама, паратифлар, вабо, дифтерия, қоқшол ва бошқа касалликларга қарши), Микроорганизмлар ёки уларнинг маҳсулотларидан махсус ажратиб олинган фаол компонент (антиген)лартр.

Анатоксинлар бактериалэкзотоксилардан (қ. Токсинлар) уларнинг заҳарли хоссаларини формалинда зарарсизлантириш йўли билан олинади. Тиббиёт амалиётида битга (мновакцина), иккита (дивакцина) ёки ундан кўп (поливакцина) микроорганизм компонентлридан иборат вакциналардан фойдаланилади. Микробларнинг бир неча тилидан тайёрланиб битта юқумли касалликка қарши қўлланиладиган вакцина поливалент В. дейилади. Дорилар турли йўллар билан юборилади; мушак ичига (қизамиқ), тери остита (ич терлама, тошмали терлама, паратифлар, дизентерия, вабо, ўлат ва бошқалар), тери юзасига (чечак, сил, туляремия, куйдирги), бурунга (грипп) ёки оғиз орқали (полиомиелит). Айрим юқумли касалликлар (чечак, сил, дифтерия ва бунинг олдини олиш учун В. режа асосида, бошқа ҳолларда эса эпидемик кўрсаткичлар бўйича юборилади. Вакциналарни кенг қўллаш туфайли бактериал ва вирусли инфекцияланинг олдини олишга муваффақ бўлинди.

[addtoany]