Knowledge Base

Вассерман реакцияси

Вассерман реакцияси – захмни аниқлаш учун қўлланиладиган серологик реакция. Уни кашф этган немис олими А. Вассерман (1866-1925) номи билан юритилади. Вассерман реакцияси коплементни боғлаб олиш реакцияси (КБР)га асосланган бўлиб, у бир йўла учта антигенни ишлатган ҳолда олиб борилади. Текшириладиган зардоб 1:4 нисбатда суюлтирилиб, 4 та пробиркага 0,1 мл дан қўйилади. Реакция босқичини крест (+ дан ++++)лар сони билан ифодаланади. Вассерман реакциясининг мусбат бўлиши, беморда захм касаллиги борлигини кўрсатади. Захмдан бошқа касалликлар (безгак, қайталама терлама ва бошқа(лар))да ҳам вассерман реакцияси қўйилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan