Реакция

Реакция [ре… ва лот. actio – ҳаракат] – 1) (психологияда) – инсон ва унинг тана аъзолари томонидан муайян ташқи ва ички қўзғатувчиларга нисбатан кайтариладиган жавоб ҳаракати. Реакция таассурот, кўзғатгич, қандайдир таъсир этишнинг жавоби сифатида пайдо бўлувчи ҳиссий ҳолат, жараён ёки ҳаракатдир. Ҳар қандай реакция ўз кечишининг шакли, тезлиги каби хусусиятлари билан тавсифланади. Оддий психик Р. вақти 100 дан 250 миллисекундгача бўлиши мумкин. Реакция тавсифларининг ўзгариши психометрия соҳасини вужудга келтирди. Психология ва унга ёндош фанларда таснифлаш асосида ётувчи аломатларга боғлик тарзда Р. хулкий, физиологик, ҳиссий, ихтиёрий, ихтиёрсиз каби турларга ажратилади; 2) кимёвий, физик ёки биологик таъсир йўли билан текширишлар ўтказиш; 3) умри тугаган ижтимоий тартибларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ижтимоий тараққиётга зўр бериб қаршилик кўрсатиш.

[addtoany]