Веналар

Веналар [лот. vena – вена, кўк қон томир] – веноз қонни (карбонат ангидрид билан тўйинган) аъзо ва туқималардан юракка олиб келувчи қон Томирлар (ўпка веналари бундан мустасно, улар артериал қон ташийди). Одамда учта веналар тизими мавжуд. Юқори ковак вена гаданинг юқори ярми (бош, бўйин, қўл ва кўкрак) дан юракка қон келтиради, пастки ковак вена гавданинг пастки ярми (оёқ, чаноқ, ёнбош, қорин бўшлиғидаги жуфт аъзолар ва жигар)дан юракка қон ўтказади; дарвоза (қопқа) вена қорин бўшлиғидаги (жигадан бошқа) ток аъзолардан жигарга веноз қон келтиради ва жигардан тозаланиб чиккан қон пастки ковак венага, гавданинг ҳамма қисмидан келадиган қон эса Юракнинг ўнг бўлмасига қўйилади. Кислороди камайган, тўқималарда моддалар алмашинувида ҳосил бўлган чиқиндилар, карбонат ангидрид (С02) билан тўйинган (веноз) қон ковак веналар орқали юракка боради. Упкада карбонат ангидрид газидан тозаланиб, кислород билан тўйинган (артериал) қон ўпка веналари орқали Юракнинг чап бўлмасига қўйилади. Уларнинг девори артерия деворига қараганда юпқароқ, эластик тўқимаси ва мушаклари ҳам камроқ бўлгани учун бу томирлар осонгина пучаяди ва ёрилади. Кўпчилик веналарда қопқоқлар (клапанлар) борлиги учун қон оқими фақат юракка йўналади, тескари оқа олмайди. Веналарда қон артериялардагига нисбатан секин оқади. Хар бир артерия ёнида иккитадан вена бор. Тери ости артериялари ёнида веналар бўлмайди. Баъзи ковак аъзолар (бачадон, тўғри ичак, қовуқ ва бошқа(лар)) атрофида бу томирлар жуда кўп бўлиб, улар ҳатто вена чигалини ҳосил қилади. Организмдан қон чиқариш, дори юбориш, қон қўйишда тери остидаги В. (кўпинча тирсак венаси, ёш болаларда бўйинтуруқ венаси)дан фойдаланилади. Томир касалликларидан веналарнинг варикоз кенгайиши, тромбофлебит кўпроқ учрайди.

Загрузка...