Венерология

Венерология [Венера ва логия – фан] – клиник тиббиёт соҳаси; венерик касалликларнинг юзага келиш ва тарқалиш сабаблари, диагностикаси ва клиник кечишини ўрганади, уларнинг олдини олиш ва даволашнинг энг мақбул йўл-йўрикларини ишлаб чиқади. Б. дерматология, социал гигиена, инфекцион касалликлар, акушерлик ва гинекология, терапия, серология ва бошқа(лар) бир қанча тиббиёт фанлари билан узвий боғланган.

18-а. гача барча венерик касалликлар бир касаллик деб қаралган бўлса, 1830 й. француз венерологи Ф. Рикор сўзак ва захм алоҳида касаллик эканлигини исботлади. 19-а. га келиб бактериологиянинг ривожланиши венерик касалликларнинг келиб чиқиши сабабларини очишга асос бўлди. А. Нейссернинг сўзакни қўзғатувчи гонококкни (1879), О. В. Петерсон ва А. Дюкрейнинг юмшоқ шанкр стрептобацилласини (1887-89), Э. Гофман ва Ф. Шаудиннинг захмни қўзғатувчи оқиш трепнемани (1905) топиши венерологиянинг ривожланишида муҳим ўрин тутди. Немис бактериологи ва иммунолог Вассерман захм серодиагностикаси усули (Вассерман реакцияси)ш1 ишлаб чиқди (1906, А. Нейссер билан ҳамкорликда).

Венерология мустақил фан сифатида ўқитила бошланди. 1932 й. Ўзбекистон тери ва венерик касалликлар илмий текшириш ин-ти ташкил қилинди. Ҳозир барча тиббиёт ин-тларининг тери ва таносил касалликлари кафедраларида дерматовенерлог шифокорлар етиштирилади. Ҳозир Ўзбекистон дерматовенерология илмий текшириш ин-тида бу соҳада илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

Загрузка...