Вестфал синдроми – наслдан наслга ўтадиган нерв касаллиги. Бунда қўл-оёқ вақвақти билан фалаж бўлиб қолади. Баъзи беморларда бош миянинг ҳаракатлантирувчи нервлари ҳам зарарланиши мумкин. Лекин бош мия нервлари, айниқса, юз нерви ва кўзни ҳаракатлантирувчи нервлар борган мушаклар нормал ишлайди. Фалажланган қўл-оёқдаги пай рефлекслари заифлашади ёки йўқолади. Касаллик хуружи, одатда, бир неча соат давом этади. Ҳуружлар бўлмаган пайтда бемор ўзини яхши сезади.
[addtoany]