Вирилизм

Вирилизм [лот. virilis – эркакка хос], маскулинизм – аёлларда эркакларга хос иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлиши; эндокрин касаллик. Бунда сокол, мўйлов ўсиши, овоз дўриллаши, скелет мушакларининг жадал ривожланиши ва бошқа(лар) кузатилади. Буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг ҳамда гипофиз олдинги бўлаги фаолиятининг бузилиши ва турли касалликлар туфайли тухумдонда юзага келган ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкин. Бунда тухумдон фаолияти сусаяди, жинсий аъзолар ва кўкрак безлари кичраяди, ҳайз кўриш издан чиқади. Вирилизмни эндокринолог шифокор консерватив йўл билан даволайди. Айрим ҳолларда жарроҳлик усули қўлланилади.

Загрузка...