Вирусология

Вирусология [вируслар ва логия – фан] – вируслар ҳақидаги фан, биологиянинг бир тармоғи. Вирусология тарихи 1892 й. да рус олими Д. И. Ивановкийнинг тамакида мозаика касаллигини вужудга келтирадиган микробларни аниқлашидан бошланади. 1893 й. да немис бактериологлари Ф. Леффлер ва П. Фрош қорамолларда оқсил (яшчур) касаллигини, 1901 й. да америкалик

Рид ва бошқа(лар) сариқ иситмани пайдо қиладиган микробларни оддий бактериологик фильтрдан ўтиб кетишини аниқлашди. «Вирус» тушунчаси биринчи марта голланд М. Бейеринк (1898) ва немис генетиги Э. Баур (1904) ишларида учрайди. 1911 й. да америкалик Ф. Т. Роус твукларда хавфли ўсма пайдо қилувчи вирусни топади. Бактерия вируслари (бактериофаглар) нинг топилиши, вакцина вирусини тўқималар культурасида ундириш, вирус зарраларини кумуш билан бўяш усулларининг ишлаб Йиқилиши, тамаки мозаикаси вирусини кристалл ҳолида ажратиб олиб, унинг оқсил табиатини, вирус таркибига нуклеин кислота киришининг аниқланиши вирусологиянинг ривожланишида катта роль ўйнади. 20-а ўрталарида вирусларнинг тузилиши электрон микроскоп ёрдамида ва рентгенструктура таҳлили усули билан текширла бошланди. Вирусология текшириш объектига кўра қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва тиббиёт вирусология сига бўлинади. Бу фаннинг ривожланиши молекуляр генетика билан узвий боғлиқ. 1952 й. вирус ДНКси, 1956 й. вирус РНКси, 1955 й. вирус зарраларининг РНК ва оқсилдан ўз-ўзидан тўпланиши ҳодисаси аниқланди, 1957 й. вируслар интерференцияси, ДНК-синтези кашф этилди.

Замонавий вирусология умумий ва махсус йўналишларга бўлинади. Умумий вирусология вирусларнинг тузилиши принциплари, кўпайиши, хўжайин-ҳужайра ўртасидаги муносабатларнинг келиб чиқиши, вирусларнинг табиатда таркалишини ўрганади. Молекуляр вирусология вируслар нуклеин кислоталари тузилиши ва функциясини, вирус генларининг экспрессияси механизмларини, организмнинг вируслар қўзғатадиган касалликларга чидамлиги табиати ва вирусларнинг молекуляр эвлюциясини ўрганади. Махсус вирусология одам, ҳайвон ва ўсимлик вируслари гуруҳларини тадқиқ қилади.

Ўзбекистонда вирусология соҳасидаги тадқиқотлар 20-а. ўрталарида бошланган. Д. X. Ваҳобов, А. Ю. Абдукаримова, Н. К. Турсуметова, М. 3. Исамуҳамедов, В. Мирзаҳмедов ва бошқа(лар)нинг ишлари ғалла, ғўза, сабзавот ва бошқа(лар) экинлар вирусларини ажратиб олиш, вирус касалликларини аниқлаш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган. Сўнгги йилларда вирусларни интерферон ҳосил қилиш фаоллигини ошириш (А. Сайитқулов), гепатит вируси штаммлари ва оксилларининг тузилиши ҳамда вазифаларини ўрганиш ва вирусли касалликларнинг замонавий ташхисини ишлаб чиқиш (А. М. Иванова) борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Ўсимлик вирусларини ўрганиш соҳасидаги илмий текшириш ишлари

Ўзбекистон ФА Микробиология институтида, ЎзМУнинг биол., тупроқшунослик ф-тида, тиббиёт вирусологияси соҳасидаги ишлар Вирусология институти ва тиббиёт олий ўқув юртлари кфедраларида олиб борилади.

Загрузка...