Микробиология

Микробиология [микро… ва биология] – Микроорганизмлар ҳақидаги фан. Микробиология вируслар, барча прокариотпар ва микроскопик эукаротлар (бир ҳужайрали ҳайвонлар, сувўтлар, айрим замбуруғлар)ни ўрганади. Микрооргнизмларни А. Левенгук (1683) биринчи марта кўрган ва тавсифлаб берган. Немис олими О. Мюллер (1786) илк бор микроорганизмлани системага солишга уринган. Микроорганизмлар ҳақидаги маълумотлар бир қанча рус олимлари (И. Беляев, И. Кулабин, М. М. Треховский ва бунинг ишларида ҳам учрайди. Лекин микробиология фан сифатида фақат 19-а. нинг 2-ямида, асосан, француз олими Л. Пастер ишлари таъсирида шакллана бошлади. Л. Пастер муайян кимёвий жараёнлар, жумладан, ҳар хил бижғишларни Микроорганизмлар фаолияти билан боғлиқлигини исботлаб берди; юқумли касалликларни микроблар пайдо қилиши тўғрисидаги ғояни ҳимоя қилди; микроорганизмларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги гипотзани инкор этди; анаэробиозни кашф қилди. Р. Кох ва унинг мактаби томонидан қаттиқ озиқ муҳитнинг яратилиши, микроорганизмларнинг соф культурасига бўлган қатъий талаблар ва касалликнинг муайян микроорганизмга боғлиқлигини аниқлаш мезонларининг ишлаб чиқилиши билан қисқа вақт давомида кўпчилик касалликларнинг қўзғатувчилари кашф этилди. Л. Пастернинг микроорганизмларнинг табиатдаги аҳамияти тўғрисидаги ғояларини умумий микробиология асосчилари С. Ч. Виноградский ва М. Бейеринк ривожлантиришда Улар томонидан микроорганизмларнинг электив культураси (битта организмнинг ривожланишига шароит яратиш) методининг ишлаб Йиқилиши ва моддаларнинг биологик айланиши жараёнида иштирок этадиган Микроорганизмлар гуруҳининг кўрсатиб берилиши билан экспериментал микробиология ривожлана бошлади.

Микробиологиянинг асосий ўрганиш объектлари бактриялар, ачитқи замбуруғлар, актиномицетлар ва вируслар ҳисобланади. Лекин микробиология усулларидан замбуруглар ва бошқа(лар) микроорганизмларни ҳамда юксак тузилган кўп ҳужайралилар ҳужайраларини ўстиришда ҳам фойдаланилади. Замонавий микробиология бир қанча мустақил фанларга ажратилади. Саноат (техник) микробиология оғир, енгил ва, асосан, озиқ-овқат саноати тармокларида учрайдиган зараркунанда ҳамда озиқ маҳсулотларини и. ч. да фойдаланиладиган микорганизмларнинг фаолияти ва биологик хусусиятларини ўрганади. Санитария микробиология сининг вазифаси сув, ҳаво, озиқ-овқатлар сифатини назорат қилиш, касаллик тўлдирувчи Микроорганизмлар таркалишининг олдини олишдан иборат. Умумий М. Микроорганизмлар мофологияси, физиологияси, биокимёси, генеткаси, систематикаси ва уларнинг табиатдаги аҳамиятини ўрганади. Яшаш муҳитига кўра умумий микробиология тупроқ, саноат, сув, геологик, космик микробиологияга ажратилади. Тупроқ, яъни қишлоқ хўжалиги микробиологияси тупроқ микроорганизмлари таркибини, уларнинг ўсимликлар қолдиғини ўзлаштиришда ва ўсимликлар паразити сифатидаги аҳамиятини ўргатади. Экинларнинг Микроорганизмлар пайдо қиладиган касалликларига, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашнинг микробиологик усулларини ишлаб чиқади. Геологик микробиология микроорганизмларнинг геокимёвий жараёнлардаги аҳамиятини ўрганади. Сув микробиологияси шўр ва чучук сув микрофлоранинг сон ва сифат таркибини ўрганади, ичиладиган сувнинг сифатини назорат қилади. 1965 й. дан космик микробиология ривожлана бошлади. У бир ҳужайрали организмларнинг космик фазодаги ҳаёт фаолиятини ўрганмокда.

Микробиология объектлари ва жараёнларидан замонавий технологик микробиология, яъни биотехнологияда кенг фойдаланилади. Замонавий микробиология мустақил методологияга эга бўлган, лекин ўз тадқиқотларида физик-кимёвий биология, цитология, генетика ва бошқа(лар) фанлар қўлга киритган ютуқлардан фойдалнадиган мустақил фан ҳисобланади.

Ўзбекистонда микробиологик тадқиқотлар 20-30-й. лардан бошланди. 1947 й. да Ўзбекистон ФА Зоология ва ботаника ин-тлари қошида микробиология лаб. ташкил этилди. Лаб. да тупроқ унумдорлигини ошириш, силос тайёрлаш, оқова сувларни тозалаш, ўсимлик ва ҳашаротларнинг вирус касалликлари устида тадқиқотлар олиб борилди. Тадқиқотлар, айниқса, 1977 й. да Ўзбекистон ФА Микробиология илмий текшириш институти ташкил этилганидан сўнг кенгайиб кетди. Бу даврда Ўрта Осиё микрофлорасини аниқлаш ва ўрганиш (М.Э. Мавлоний), вино тайёрлашда фойдаланиладиган ачитқилар сифатини яхшилаш (X. Абдураззоқова, Н. Б. Эгамбердиев, Ш. И. Ҳакимова), микроорганизмлардан ўсимлик қолдиклари ва саноат чикиндиларидан ем-хашак тайёрлашда фойдаланиш (Ж. Тошпўлатов, Т. Д. Жамолов), Микроорганизмлар орасидаги антагонистик муносабатларни ва улар ишлаб чиқарадиган антбиотикларни ўрганиш, улардан ўсимликларни ҳимоя қилишда, чорвачиликда (С. А. Асқарова, С.М. Ҳожибоева, М.Қ. Қутлиев, С. Б. Бўриев) фойдаланиш ҳамда сабзавот, полиз, техника ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг бактерия, замбуруғ ва вируслар қўзғатадиган касалликлари (E. Т. Дикасова, М.И. Исамуҳамедов, А. Ҳ. Ваҳобов) устида кенг миқёсда тадқиқот олиб борилди. Бир вақтнинг ўзида микроорганизмларнинг гокимёвий фаолиятига оид ишлар амалга оширилди. Таркибида олтин, мис ва бошқа(лар) элементлар кам бўлган рудалардан элементларни микробиологик йўл билан ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди (П. Т. Малахова, М.Ғ. Сагдива). Қ. х. ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларни микробиологик усул ёрдамида тозалаш (Ж. Қ. Қутлиев, Р. Ш. Шоёқубов, С. Б. Бўриев), ген ва ҳужайра муҳандислиги усуллари ёрдамида енгил ва озиқ-овқат саноатлари, қишлоқ хўжалиги ва фармакология учун зарур бўлган оқсиллар, ферментлар, витаминлар, биологик ўғитлар синтез қилиш, шифобахш сут-қатиқ тайёрлаш биотехнологиялари жорий қилинди (А. Ғ. Холмуродов, А. С. Расулов, П. Ю. Юсупов, И. Ж. Жуманиёзов, Т. Ғ. Ғуломова, Д. К. Огай). Бу тадқиқотлар туфайли вирус – замбуруғ – ўсимлик системасида замбуруғнинг касаллик кўзғатиш хусусиятидаги ўзгарувчанлигини аниқлашда миковируснинг аҳамияти очиб берилди (Ж. Сафиязов). Микроорганизмларда физиологик фаол бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва уларни ишлаб чиқишни бошқариш йўллари ўрганилди. Никотинамидадениндинулеотид (НАД) ишлаб чиқарадиган маҳаллий замбуруғлар топилди ва улар синтезининг айрим биокимёвий механизмлари аниқланди (А. Ғ. Холмуродов, Т. Ғ. Ғуломова). Целлюпатик ферментлар препарати ва оқсилга бой озиқ моддалар олиш технологияси ишлаб чиқилди (К. Д. Давронов, 3. Р. Аҳмедова). цианобактрияларни емирадиган фаглар аниқланди (М.М. Муродов). 50 йиллик тадқиқотлар натижасида Ўзбекистонда биринчи марта минтақавий Микроорганизмлар коллекцияси яратилди.

Тиббиёт микробиологиянинг ривожланиши А. Г. Грков номи билан боғлиқ. Унинг бевосита иштирокида Тошкент ҳарбий госпитали қошида биринчи бактериологик лаб. (1917), Ўлка бактериология ин-ти (ҳоз. Вакцина ва зардоблар ин-ти) ташкил этилди (1918). Микробиологиянинг замонавий муаммоларини ишлаб чиқишга А. О. Обдов, И.М. Муҳамедов, М.А. Мирзаева, Л. Г. Баженов, X. И. Исҳоқова, Э. X. Эшбоев, Н. А. Нуралиев ва бошқа(лар) катта ҳисса қўшмоқдалар.

[addtoany]