Висцерал

Висцерал [лот. viscera – ички] – анатомяга оид термин. Одам ёки ҳайвонларнинг ички аъзоларига тегишли эканлигини билдиради. Масалан, висцерал мушаклар – ички мушаклар; висцерал скелет – умуртқали ҳайвонлар ва одамларда оғиз бўшлиғи ҳамда ичакнинг олдинги қисмида жойлашган скелет элементлар.

[addtoany]