Врачнинг сир сақлаши – врачлар ва бошқа(лар) тиббиёт ходимларининг беморлар ҳақидаги маълумотларни зинҳор ошкор килмаслик бурчи. Юқумли’ касалликлар тарқалиш хавфи туғилганда ҳамда суд-тергов органлари ва тиббий муассасалар талаб қилганда сир сақланилмайди. Врачнинг сир сақлаши ва, умуман, даволаш-профилактика муассасаси ходимларининг сир сақлаши ЎзРнинг соғликни сақлаш тўғрисидаги қонунлари ва врач қасамёдида қайд этилган. Тиббиёт ходимлари қонун билан белгиланган врачнинг сир сақлаши бурнини ҳамиша ёдда тутишлари ва унга қатъий амал қилишлари зарур.
[addtoany]