Хивчинлилар

Хивчинлилар [Mastigophora] – саркомстигофоралар тилига мансуб бир ҳужайрали ҳайвонлар синфи (бошқа тизимга кўра кенжа тип). 2 кенжа синф – ўсимликсимон X. ва ҳайвонсимон хивчинлиларга ажратилади. Ўсимликсимон хивчинлиларни ботаниклар ўсимликлар дунёсига киритилади. Хивчинлиларга 13 туркумга бирлаштириладиган 7000 дан ортиқ тур киради. Танаси дуксимон, тухумсимон, цилиндрсимон, шарсимон ва бошқа(лар) шаклда. Ўз. 2-3 мкм дан (лейшмания) 1 мм гача (айрим опалиналар). Хивчинлари 1 тадан бир неча мингтагача, ўз. бир неча 10 мкм. Айрим X. хивчини асосида кинетопласт (келиб чиқиши билан митохондрияларга яқин бўлган ДНК сақловчи органоид) бўлади (кинетоплатидлар). Кўпчилик денгиз ва барча паразит X. нинг қисқарувчи вакуоли бўлмайди. Ҳужайра ядроси, одатда, битта; 2 ядроли (лямблия) ва кўп ядроли (опалиналар) X. хам бор. Одатда, бўйига 2 га бўлиниш орқали жинссиз кўпаяди. Бу жараён охиригача бормаганида (бўлинадган индивидлар ажралиб кетмайди) колония ҳосил бўлади. Кўпчилик хивчинлиларда жинсий кўпайиш гаметалар копуляцияси орқали боради. Тубан хивчинлиларда жинсий кўпайиш изогамия (бир хил тилдаги жинсий ҳужайраларнинг қўшилиши), бошқаларда гетерогамия (ҳар хил тилдаги ҳужайраларнинг қўшилиши)дан иборат. Эркин яшовчи X. (5100 га яқин) чучук сув ва дегизларда, қисман тупроқда учрайди. Табиатда моддалар айланиш жараёнида катта аҳамиятга эга (айниқса, планктон X.). Кўпчилик X. сувлар ифлосланишининг биологик индикаторлари ҳисобланади. Бир қанча X. одам ва ҳайвонларда паразитлик қилиб, оғир касалликлар (трпаносома, лейшмания ва бошқа(лар))га сабаб бўлади. Айрим X. термитлар ичагида симбиоз яшаб, қийин ҳазм бўладиган озиқ моддаларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради.

[addtoany]