Хлорид кислота

Хлорид кислота, НС1 – бир асосли кучли кислота; водород хлориднинг сувдаги эритмаси. Рангсиз тиниқ суюқлик, водород хлорид ҳиди келади; X. к. нинг максимал концентрацияси 36 % дан ошмайди; бундай концентрациядаги эритманинг зичлиги 1180 кг/м1, у ҳавода тугайди.

16-а. нинг охирида X. к. ош тузини темир купороси билан қиздириб олинган. 17-а. ўрталарида немис кимёгари И. Глаубер NaCl га H24 таъсир эттириб X. к. олган.

Саноатда X. к. С12 ва Н2 ни бириктириш йўли билан олинади. Органик бирикмаларни хлорлашда ёнаки маҳсулот сифатида кўп миқдорда НС1 ҳосил бўлади. 24 % ва ундан ортиқ НС1 бўлса, «концентрланган» кислота дейилади.

X. к. кучли кислота; у сувдаги эритмасида Н+ ва С1- ионларга тўла диссоциланади. X. к. турли металл хлоридлари ва хлорли органик маҳсулотлар олишда, металлар сиртига ишлов беришда, турли хил идишларни, бургилаш трбаларини карбонатлар, оксидлар ва бошқа(лар)дан тозалашда, металлургияда рудаларга ишлов беришда, кўнчилик саноатида терини ошлашда, лаб. да ишлатилади. X. к. шиша баллонларда ёки ичига резина қопланган металл идишларда сақланади ва танимади.

Газсимон НС1 – заҳарли, ўткир ҳидли рангсиз газ; ҳавода тугайди. Қайнаш ҳарорати – 84,8°, зичлиги 1640 кг/м3. Сувда жуда яхши эрийди. X. к. ва органик бирикмаларнинг хлорли ҳосилаларини и. ч. да қўлланади. У кишига узоқ вақт таъсир этганда нафас йўлларининг яллиғланишига, тишнинг ва меъда-ичак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Концентланган НС1 билан ишлаганда противогаз, резина қўлқоп, пойабзал ва фартук кийиш, кўзойнак тақиш керак. Меъда ширасида 0,3 % гача X. к. бўлади, у овқат ҳазм бўлишига ва касал қўзғатувчи бактерияларни ўлдиришга ёрдам беради. Тиббиётда меъда ширасида кислота етишмаганда буюрилади.

[addtoany]