Хол

Хол – терининг туғма нуқсони, айрим ҳужайраларнинг зўр бериб ўсиши. Томирли, пигментли, сўгалли ва бошқа холлар бўлади. Томирли X. тери томирларининг кенгайишидан вужудга келади. У катта-кичик, четлари нотекис, қизғиш ёки кўкимтир-қизғиш тусда, усти ғадир-будур, серғовак, шакли ясси, япалоқ ёки тугунчали бўлади. Пигментли X. меланин пигменти бор ҳужайралардан, тери нервлари кобиғининг ҳужайраларидан вужудга келади. Холнинг сони ва катталиги турлича: жигарранг юзаси силлиқ ёки сўгалсимон. Пигментли X. юзасида, кўпинча, Туклар бўлади. Сўгалли X. қўнғир тусли сўгаллар кўринишида кўзга ташланади.

Холни турли шикастланишлардан ва қуёш нуридан сақлаш керак. Пигментация кучайганда ёки камайганда, шунингдек, X. катталаганда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Загрузка...