Холангит [юн. chole – ўт ва anderon – томир], ангиохолит – ўт йўлларининг яллиғланиши. Холангитни, одатда, ичак таёкчаси ва бошқа(лар) микроблар кўзғатади. Кўпинча, холецистит, ўт-тош касаллиги билан бирга кечади. Инфекция ўт йўлларига ўт пуфаги, меъда-ичак йўли, меъда ости безидан ва лимфа, қон орқали тушиши мумкин. Шунингдек, ўт йўли мотор фаолиятининг бузилиши ёки тош пайдо бўлиб, ўт тўхтаб қолиши ҳам холангитга сабаб бўлади. X. катарал, йирингли ва некротик бўлиши мумкин. Кечишига кўра, ўткир ва сурункали X. фарқланади.
Ўткир холангитда беморнинг эта увишиб, ваквақги билан иситмалайди, кўп терлайди, оғзи тахирлашиб, қусади, ўнг қовурға ости оғрийди. Жигари шишиб, териси сарғаяди, кичишади. Сурункали X., кўпинча, ўткир холангитдан сўнг вужудга келиб, белгилари холециститга ўхшайди. Бунда кўз оклари сарғайиб, ўнг қовурға ости доим оғриб туради, беморни дармони қуриб, вакт-вақти билан эти увишади, тез чарчайди. Кўпинча, жигар ва талоқ шишади. Баъзан X. оқибатида перитонит, жигар циррози, панкратит ва бошқа(лар) келиб чиқиши мумкин.
Даво беморнинг умумий аҳволи ва касаллик белгиларига қараб олиб борилади, парҳез буюрилади.
[addtoany]