Хорея

Хорея [юн. chorea – рақс] – нерв тизими касаллиги; тез-тез такрорланадиган ғайритабиий ҳаракатлар, қўл-оёқларнинг тўсатдан тортишиши, ортиқча қисқариши ва ҳ. к.; гиперкинезтт бир тури. X. атамасини тиббиётга немис шифокори Парацельс киритган. Катта X., Кичик X. ёки Сиденхем хореяси, Гентингтон хореяси ва бошқа(лар) фарқ қилинади.

Ревматизмт миянинг органик ўзгариши (ревматик X.) ёки мустақил сурункали ирсий касаллик сифатида кузатилади. X. бошланишида худди ревматизмга хос аломатлар пайдо бўлади. Бунда дастлаб болада ўта толиқиш, диққат-эътибор сусайиши кузатилади; секин-аста унинг ҳаракатлари ўзгаради; бола сараганга, ўйинга тушаётганга ўхшаб юради, кўзини пириллатади, лабини чўччайтиради, қўлида бирор нарсани ушлаб туролмайди (чой ёки овқатни тўкиб юборади), палапартиш ёзади, юзини буриштириб, тилини чиқараверади, бемор худди сизни масхаралаётганга ўхшаб кетади. Кейинчалик бундай аломатлар жиддий тус олади. Вакт-вақти билан беморнинг гоҳ қўли, гоҳ оёғи тортишиб қолади; мушак тонуси сусаяди. Хореянинг олдини олиш ва даволашда врач айтганларини бекаму кўст бажариш ниҳоятда муҳим. Одатда, ревматизмга йўлиққан беморлар диспансер назоратида бўлишлари, агар хореяга хос андак ўзгариш пайдо бўлса, дарҳол шифокорга кўринишлари лозим. Касалликка муртак безининг яллиғланиши сабаб бўлса, дарҳол уни олдириб ташлаш, ревматизмни мунтазам профилактик даволаш тавсия этилади. Касаллик ўз вақтида даволанса, бемор бутунлай соғайиб кетади.

X. ҳомиладорликда, айниқса, ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида ҳам пайдо бўлиши мумкин; кўпроқ ёшлигида ангина, ревматизм ёки X. билан оғриган аёлларда учрайди. Бундай беморлар аёллар консультациясига вақтида мурожаат этишса, касалликнинг олди олинади. Хореянинг Гентингтон хили аксарият ўрта яшар ва кемаларда учрайди, наслдан-нслга ўтади; баъзан атеросклероз оқибатида вужудга келади. Бунда қўл-оёқ ва танадаги ғайритабиий ҳаракатлар тилга ҳам ўтади. Бемор гапириш, овқат ёйиш, юришга қийналади, эси кирарли-чикарли бўлади; ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик зўрайган даврида махсус парвариш талаб этилади.

[addtoany]