Хуррак

Хуррак, хуррак отиш – нафас йўлидан ўтаётган ҳаво оқими таъсирида ҳосил бўладиган товуш. Бунга кичик тилчанинг ҳаво ўтаётганда тебраниши, яъни вибрацияси сабаб бўлади. Оғизни очиб (баъзан оғиз юмуқ бўлганда ҳам) ва чалканча ётиб ухлаганда киши X. отали, чунки бунда юмшоқ танглайнинг ўта бўшшиши учун шароит яратилади.

Бурун-ҳалқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, пневмония, астма, шунингдек, бурун полиплри ва аденоидлар ҳам X. отишга сабаб бўлади. Баъзи касалликларда, масалан, дифтериядан сўнг пайдо бўлган юмшоқ танглай фалажида, мияга қон қўйилганда, мия эзилганда ҳам бемор X. етиши мумкин. Кўп X. етадиган одам ёнболаб етишга, ёстиғи иложи борича баланд бўлишига ҳаракат қилиши лозим; механик миромассаж, иссиқ қилиш, ултратовуш, лазер каби муолажалар яхши наф беради. Бурундан нормал нафас олишни тиклаш мақсадида баъзан хирургик операция қўлланади.

[addtoany]